• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Тўй бўлсин

  • Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 96 бет.
Нархи: 5000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ) китобининг электрон шакли.Тўғри ишлатилмаган вақт ёки маб­лағ инсонни ҳалокат сари бошлайди. Одамларнинг «Менинг бошқалардан нима кам жойим бор?» «Бошқалар нима дейди?» «Мен фалончининг тўйида меҳмон бўлганман», «Халқнинг ошини еганман», «Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?» «Кўп китоб ўқиб ақлли бўлиб қолдингми?» «Биз ҳам шундай қилмасак бўлмайди» деган қарашлари билан асрга тенг йиллар беҳуда ўтказиб юбориляпти. Бу нотўғри қарашлар инсон ва жамият тараққиёти учун нақадар хатарлидир. Бу хатарларнинг олдини олиш фарзандларимизни таълим-тарбия олишига имкон яратиб бериш билан бўлади. Имкон яратиб бермаслик эса оила ва миллат фожиаси эканлигини яхшилаб англаб олишимиз ­керак. Шунинг учун улуғ мутафаккирларимиз илм олишга тарғиб қилиб, бу ҳақида жон куйдириб, кўп гапирганлар. Агар миллатимиз яна ҳам юксалишини хоҳласак, уларнинг ўгитларини ўқиб, амал қилишимиз, лозим. Бу ҳолатларга четдан қараб туролмадим. Қўлимга қалам олдим. Илмсизликдан фарзанд­ларимизни қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Китобни сизларга манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

Сўзбоши

Орзу-ҳавас ботқоғидагилар

Ота-оналар мажлиси

Чароғон

Кечиккан мақсад

Совчилар

Маслаҳат оши

Сарпо-суруқ ёки мол ёяр

Тўйлар муборак

Ушалмаган орзу

Хулоса ўрнида