Китоб: Уламолар наздида вақтнинг қадри
- Муаллиф: Абдулфаттоҳ Абу Ғудда
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2021 й.
- Ҳажми: 161 бет.
Нархи: 10000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобининг электрон нашри. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг «Уламолар наздида вақтнинг қадри» номли асари илм аҳллари наздидаги вақтнинг қадри хусусида фикр-мулоҳаза юритишга бағишланган. Мазкур китобда ўтган уламоларимизнинг вақтларидан унумли фойдаланганлари ва шу туфайли улкан ҳажмдаги асарлар таълиф этганлари мисоллар билан баён қилиб берилган. Ушбу китоб ўқувчини вақтнинг қадрига етишга, ўзи, оиласи, эл-юрт ва ватани учун фойдали ишлар билан машғул бўлишга тарғиб қилади. Шу маънода бу китобни халқимизнинг маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим манба бўлади, деб умид қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилдаги 4722-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.Китобнинг мундарижаси
- Сўзбоши
- Вақтнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти
- Ўтиб кетган вақт ҳеч қачон қайтмайди ва унинг ўрнини ҳам тўлдириб бўлмайди
- Кунлар жуда тез ўтиб кетади
- Умр маълум вақтгача белгилаб берилган
- Вақт инсон эга бўлган энг нафис, энг бебаҳо неъматдир
- Энг бебаҳо неъматнинг қадрига етмайдиганлар кўпчиликдир
- Муаллиф ҳақида
- Муаллиф муқаддимаси
- ВАҚТНИНГ ҚАДРИ
- Неъматларнинг асллари ва фарълари
- Неъматларнинг асллари
- Энг катта аслий неъмат
- Вақт неъматини билдирувчи оятлардан намуналар
- Умрларини зое қилган кофирларга Аллоҳ таолонинг ғазаб қилиши
- Олтмиш йил умр берилган кишига узр учун ўрин қолмагани
- Аллоҳ таолонинг вақт билан қасамёд этгани унинг улуғворлиги ва аҳамиятини баён қилиши экани
- Фахриддин Розийнинг вақт қиймати ва шарафини баён қилгани
- Вақт қиймати ҳақида суннатда келган хабарлар
- Вақтга надомат обид ва оқилнинг наздида ҳалок қилувчи надоматдир
- Манфаатларнинг вақтдан келиб чиқиши, уни зое қилган кимса ҳеч қачон ўрнини тўлдира олмаслиги
- Ўтган солиҳларнинг вақтдан ютишга ва уни яхшилик билан тўлдиришга астойдил интилишлари
- Қуёшни тўхтатиб тур, шунда сен билан гаплашаман
- Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг умридан ўтган бир куни учун надомати
- Кеча ва кундуз устингда ишламоқда сен ҳам уларда ишлаб қолгин!
- Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан!
- Ҳаммод ибн Салама ё ҳадис айтарди, ё Қуръон ўқирди, ё тасбеҳ ёки салавот айтарди
- Халил ибн Аҳмадга энг оғир вақт таомланишга кетган вақт экани
- Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг вафот этаётган вақтда ҳам фиқҳий масала ҳақида баҳс қилгани
- Абу Юсуфнинг ўғли вафот этган пайтда ҳам дарсга ҳозир бўлиш учун кафанлаш ва дафн этишни бошқаларга топширгани
- Муҳаммад ибн Ҳасан тунда озгина ухларди
- Исом Балхийнинг эшитган нарсасини ўша заҳоти ёзиб олиши учун бир динорга қалам сотиб олгани
- Муҳаммад ибн Салом Пойкандийнинг: Битта қаламга бир динор бераман, деб нидо қилгани
- Убайд ибн Яъийшнинг ҳадис ёзиши учун кечки овқатини ўттиз йил синглиси оғзига солиб тургани
- Ибн Маъийннинг шайхига: «Менга ҳозироқ имло қилинг, сизга йўлиқмай қолишимдан қўрқаяпман», дегани
- Ибн Маъийннинг ҳадисда имом экани
- Ибн Маъийннинг миллионта ҳадисни қўлида ёзгани ва битта ҳадисни эллик марталаб ёзиши
- Ибн Маъийн билмаган ҳадис ҳадис эмас
- Ибн Маъийннинг «Агар ёзсанг йиғгин, агар сўзласанг, текширгин» дегани
- Ибн Маъийн қолдирган китобларнинг кўплиги
- Аллоҳнинг элчисини туҳматдан ҳимоя қилган зот
- Ибн Маъийн ва шайхи Муҳаммад ибн Фазл ораларида бўлиб ўтган воқеанинг шарҳи
- Жоҳиз, Фатҳ ибн Хоқон ва Исмоил қозиларнинг илмга иштиёқлари
- Ибн Суҳнунга кечки овқатини жорияси едириб қўйгани ва унинг китоб ёзиш билан машғул бўлгани сабабли буни сезмагани
- Наҳв олими Саълабнинг чақирилган жойга китобини ўқишга имкон беришлари шарти билан бориши
- Саълабни кўчада китоб ўқиб кетаётганда бир ҳайвоннинг туртиб кетгани ва вафот этиши
- Ибн Жарирнинг вақтини асраши ва Қуръонни ўттиз минг варақда тафсир қилишга азму қарор қилгани
- Ибн Жарирнинг тарихни ўттиз минг варақда ёзишга азму қарор қилгани
- Ибн Жарир ҳар куни қирқ варақ асар ёзган
- Ибн Жарирнинг таснифотлари 358 минг варақ атрофида бўлган
- Ибн Жарирнинг вақтлари ва амалларини тартиблаши
- Ибн Жарирнинг вафотидан бир соатгина олдин ҳам маълумот ёзиб қўйгани
- Ибн Жарирнинг номи китоблари ва ўлмас асарлари тургунича боқий қолиши
- Наҳв олими ибн Хайётнинг кўчада дарс қилиши ва чуқурга йиқилиб тушиши
- Ҳоким Шаҳид таълиф этиш билан машғул бўлгани сабабли зиёратига келганларга гапирмасди
- Ҳофиз муҳаддис Ибн Шаҳин таълиф этган асарларининг кўплиги
- Ибн Шаҳиннинг сиёҳ пулига етти юз дирҳам сарфлагани
- Наҳв олими Мунзир Марвазийнинг наҳв музокарасига қаттиқ киришганидан “Музокара” деб лақаб олгани
- Абу Нуъайм Асфаҳонийга йўлда кетишда ҳам (шогирдларининг) дарс топшириб боришгани
- Берунийнинг жон таслим қилиш вақтида ҳам фароиздан бир масалани таълим олгани
- Сулайм Розий ё нусха кўчирар, ё дарс берар, ё ўқир, ё тиловат қиларди, унинг бўш вақти бўлмаган
- Хатиб Бағдодийнинг кўчада ҳам китоб мутолаа қилиб юриши
- Имомул Ҳарамайннинг овқатланиши ва ухлаши одатий бўлмаган, балки заруратан бўлган
- Имомул Ҳарамайннинг эллик ёшида наҳв олимига шогирд тушгани
- Яъқуб Нажиромий китобини йўлда юриш асносида ўқирди
- Ибн Ақийл ва Ибн Жавзийларнинг вақтни сақлашда намуна эканлари
- Ибн Ақийл Одам болаларининг энг закийларидан бири
- Ибн Ақийл умрининг бирор соатини ҳам зое қилмасди
- Ибн Ақийлнинг вақтдан ютиш учун нон ўрнига ивитилган толқонни танлагани
- Ибн Ақийлнинг турли илмларни эгаллагани ва асарларининг хилма-хиллиги
- Саккиз юз жилдли “Фунун” китоби у зотнинг кўплаб китобларидан бири экани
- Вақт сарфланган ва у билан аллоҳга муқарраб бўладиган нарсаларнинг энг яхшиси илм излашдир
- Ибн Ақийлнинг вафот этаётган вақтда: “Мени тинч қўйинглар, Аллоҳга йўлиқишдан роҳатланаман”, дегани
- Ознинг озга қўшилиши кўпни ташкил этиши, селнинг томчилар йиғиндиси экани
- Ибн Жавзий вақтини тежагани сабабли беш юздан ортиқ асарлар ёзгани
- Вақт қадр-қийматини билиш ва уни энг яхши амаллар билан безатиш
- Кўпчилик инсонларнинг вақтни бефойда нарсаларга сарфлаб юборишлари
- Ибн Жавзийнинг бекорчилар суҳбатидан паноҳ сўрагани
- Олдига келганлар билан суҳбат чоғида сўзлашишга халал бермайдиган ишларни бажариб ўтирганлари
- Вақтнинг қадрини муваффақ қилинганларгина биладилар
- Ўтган азизларнинг вақтни авайлашлари ва уни зое қилишдан ҳазар қилишлари
- Ўтган азизларнинг вақтни муҳофаза қилишларидан гўзал намуналар
- Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган омиллар баёни
- Ўтган уламоларнинг ҳимматлари олий бўлгани ва таснифларининг кўплиги
- Ибн Жавзийнинг илмга рағбати ва китобларга қаттиқ муҳаббати
- Ҳар бир нафас хазинадир, сен хазинанг бўш бўлишидан ҳазар қилгин
- Ибн Жавзий бир кунда тўрт рисола асар ёзарди
- Ибн Жавзийнинг вақтни тежагани сабабли қўли билан икки минг жилд асар ёзгани
- Ибн Жавзий вафот этганда уни ювиш учун қаламларининг қириндилари билан сув иситишгани ва қириндиларнинг ортиб қолгани
- Заҳабийнинг Ибн Жавзийдек тасниф қилган бирор кишини билмайман, дегани
- Абдулғоний Мақдисийнинг вақтни муҳофаза қилиши ва тартиблаши
- Фахриддин Розий овқатланишга кетган вақтидан афсусланарди
- Ибн Сукайнанинг вақтини муҳофаза қилиши, тартиблаши ва солиҳ амаллар билан безатиши
- Ибн Сукайнанинг шогирдларига: “Саломлашишга қўшимча (бирор гапни) қўшманглар”, дегани
- Ҳофиз Мунзирийнинг таснифларидан ташқари тўқсон жилд ва етти юз жуз ёзгани
- Ҳофиз Мунзирий овқатланаётган вақтда ҳам илм билан машғул бўларди
- Ҳофиз Мунзирий мадрасадан азага ҳам, дам олишга ҳам чиқмас эди
- Ҳофиз Мунзирийнинг суюкли ўғли вафот этганида уни мадраса эшигидан кузатиб қўйгани
- Ибн Молик намоз ўқирди, ё тиловат қиларди, ё китоб ёзарди, ё ўқирди
- Ибн Моликнинг вафот этиши олдидан унга айтиб туришган саксон байтни ёдлагани
- Имом Нававийнинг икки йил атрофида ёнбошини ерга қўймагани
- Нававий ҳар куни ўн иккита дарсни аниқлаб ва изоҳлаб ўқирди
- Нававий кечаю кундузда фақат бир марта овқатланар эди
- Нававийнинг парҳезкорлиги, еб-ичиш, кийиниш ва яшашдаги машаққатли ҳаёти
- Табиб Ибн Нафис тибда, фиқҳда ва вақтни муҳофаза қилишда имом бўлган
- Ибн Нафийснинг Ибн Восил билан тонггача илмий суҳбат қургани
- Ибн Нафиснинг баъзи тиббий тадқиқотларни чўмилиш асносида ёзгани
- Ибн Нафис қон айланишини етти аср олдин кашф қилган эди
- Шамсиддин Асбаҳоний вақтни зое қилмаслик учун кам овқатланар эди
- Шавконийнинг бир кеча-кундуздаги дарслари ўн учтага етган
- Олусий тунда тафсир ёзарди, кундузи эса ўн учта дарс ўтарди
- Абдулҳай Лакнавий 39 ёшда вафот этган, асарлари эса 110 та дан ортиқ бўлган
- Уммат ҳакими Таҳонавийнинг асарлари мингдан ортиқ бўлган
- Ўтган азиз имомларнинг таълифлари вақтларини авайлаганларига далолат
- Ўтган азизларнинг тафсир ва тафсир илмларидаги баъзи улкан асарлари
- Кўп асар ёзган имомлар
- Ибн Жарир кўп таълиф этиш ва гўзал тасниф қилишда Исломдаги буюк муаллифдир
- Боқиллоний ўттиз беш варақ ёзмагунича ухламас эди
- Ибн Абу Дунё, Ибн Асокир ва Ибн Шаҳийнларнинг асарлари кўплиги
- Ибн Ҳазм ва Ибн Абу Ҳотим Розийларнинг асарлари кўплиги
- Ҳоким Найсобурийнинг асарлари кўплиги
- Абул Ҳасан Ашъарийнинг асарлари кўплиги
- Муҳаммад ибн Суҳнун Моликийнинг асарлари кўплиги
- Абу Бакр ибн Арабий Маъорифийнинг асарлари кўплиги
- Абу Жаъфар Таҳовийнинг асарлари кўплиги
- Абу Убайда, Ибн Сурайж ва Ибн Ҳубайб Андалусийнинг асарлари кўплиги
- Олдинги уламоларнинг умумий асарлари кўплиги
- Кейинги уламоларнинг асарлари кўплиги олдингиларникига ета олмаслиги
- Вақтдан унумли фойдаланиш умрни узайтиради ва асарларни кўпайтиради
- Ислом кутубхоналарига Ҳофиз Ибн Асокир тақдим қилган асарларнинг улкан ҳажми
- Ибн Асокирнинг эшитган китоблари қолиб кетгани ва улар етиб келгунча ташвишга тушгани
- Ҳар бир амални муносиб вақтга тақсимлаш
- Ёдлаш учун энг афзал вақтлар ва ўринлар баёни
- Ёдлаш ва дарс қилиш вақтида шовқиндан узоқда бўлиш яхши экани
- Малолланган ва бўшашган пайтда нафсини чалғитишга уриниш яхши экани
- Малолликни муолажа қиладиган ҳамда мудроқ ва дангасаликни қувадиган баъзи нарсалар
- Муҳими билан машғул бўлиш ва уни муҳим бўлмаганидан муқаддам қўйиш лозимлиги
- Аббос Алавийнинг муҳимлар ичидан муҳимроғини муқаддам қуйиш ҳақидаги насиҳатлари
- Эллик, юз ва ундан ортиқ асарлар таълиф этган уламолар баёни
- Вақтдан ютишга ва ундан фойдаланиб қолишга кўмак берувчи нарсалар баёни
- Толиби илм учун овқатланиш, уйқу ва дам олиш зарурат миқдорида бўлиши лозим экани
- Абулвафо ибн Ақийлнинг “Овқатланишимга кетадиган вақтни имконим борича қисқа қиламан”, дегани
- Суютийнинг вақтни бой бермаслик тўғрисида толиби илмга лозим бўладиган икки байти
- Ўтиб кетган вақт ҳеч қачон қайтмайди
- Дангасалик энг ёмон йўлдош экани ва роҳатни яхши кўриш надомат пайдо қилиши
- Кишининг фазилатлару камолотга интилиши олийлиги белгиси экани
- Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар баёни
- Вақт ҳаётдир
- Ҳафса бинти Сийрийннинг амал ёшлик чоғидагидир, дегани
- Имом Аҳмаднинг йигитликни енгимдан тушиб қолган нарсага ўхшатдим, дегани
- Бугунги кунда толиби илмлар сафларида ақлий дангасалик тарқалгани
- Олусий Ҳафид, унинг дарс ва илмга қаттиқ ҳарислиги
- Ёшингиз улғайган пайтда йигитлик ва ёшлик вақтингиздагидан кўра ташвишингиз кўпроқ ва заифҳол бўласиз
- Йигитлик интилиш ва лаззатлар манбаси, қарилик заифлик ва қийинчиликлар манбасидир
- Дунё ишида ҳам, дин ишида ҳам бепарво бўлма
- Вақт мулкнинг энг қиммати ва энг арзон сарфланадиганидир!
- Устоз Аҳмад Аминнинг вақтни асраш ва уни зое қилиш белгилари ҳақидаги мақоласи
- Вақт ҳаётдир, ҳаёт эса олтиндан қимматдир
- Вақт аҳамияти ҳақида айтилган ўзбек тилидаги ҳикматли гаплар (китоб таржимасига қўшимча иловалар)
- Китоб маълумотлари