• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Қуръоний қиссалар

  • Муаллиф: Абдулҳамид Зайриев
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 214 бет.
Нархи: 10000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Қуръоний қиссалар» китобининг электрон нашри. Аллоҳ таоло Қуръони каримни охирзамон пайғамбари бўлмиш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилди. Қуръон Аллоҳнинг каломи ва мўъжизасидир. Қуръони каримда пайғамбарлар, солиҳ зотлар, ўтмиш қавмларнинг ҳаёти, шунингдек, инсоният яралишидан то ўзлигини таниб, ягона Аллоҳга иймон келтиргунгача бўлган жуда узоқ давр тарихи билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар оятлар асосида қиссалар кўринишида баён қилинди. Қўлингиздаги «Қуръоний қиссалар» деб номланган ушбу китобда мана шу қиссалардан айримлари танлаб олиниб, сиз азиз китобхонларга тақдим этилди. «Қуръоний қиссалар» ғояларининг юксаклиги, мақсадларининг олийжаноблиги, мушоҳадаларининг кенглиги билан ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсонлар бўлиб тарбияланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади, иншоаллоҳ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 ноябрдаги 02-07/8543-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Қобил ва Ҳобил қиссаси
  • Яъжуж ва Маъжуж қиссаси
  • Мусо ва Хизр алайҳиссаломлар қиссаси
  • Мусо алайҳиссалом ва Қорун қиссаси
  • Бани Исроил чўл саргардонлигида (Манна ва бедана  Сомирий  Бани Исроил сигири)
  • Муқаддас замин ҳақида
  • Толут, Жолут ва Довуд қиссаси
  • Сулаймон алайҳиссалом қиссаси (Билқис ва ҳудҳуд)
  • Қишлоқ аҳли қиссаси
  • Ғор эгалари қиссаси
  • Роҳиб Барсисо қиссаси
  • Боғ эгалари қиссаси
  • Хандақ аҳли қиссаси
  • Хулоса