Китоб: Виртуал олам болалари
- Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2023 й.
- Ҳажми: 104 бет.
Нархи: 5000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Виртуал олам болалари» китобининг электрон нашри. Ушбу китобда ёшларнинг телефонга тобелиги натижасида виртуал дунё исканжасига тушиб қолаётгани ҳақида сўз боради. Ҳозирги кунда телефонга қаттиқ боғланиб қолишни «номофобия» деб ҳам аташади. Бу эса бутун дунё олдида турган катта муаммодир. Муаммонинг олди олинмас экан, кўз қувончимиз бўлган болаларимизни йўқотиб қўямиз. Бу катта талафотдир. Ҳа, фарзандларимиз келажаги анча хавотирли. Ичимдан ўтган оғриқ азобини ўзим билдим, ўзим куйдим. Ҳар бир оила бошлиғининг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим ва қўлимга қалам олишга мажбур бўлдим. Фарзандларимизни бу катта хавфдан қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиз. Китоб сизга бир йўриқчи, дастур бўлади деган умиддаман. Фарзандларимиз тарбиясида манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!Китобнинг мундарижаси
- Аннотация ўрнида
- «Нурли» маҳалла
- Ишқибозликнинг аччиқ меваси
- Етти йил кутилган неъмат
- Телефон ичидаги гўдак
- Тақлид
- Гулчамбар таққан бош суяги
- Геймер ёки компютер ўйинлари устаси
- Охирги тақлид
- Бундан бир кун олдин
- Бундан бир ой олдин ёки «Қора қузғунлар гуруҳи»