Китоб: Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми
- Муаллиф: Шайх Муҳаммад Аввома
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2021 й.
- Ҳажми: 336 бет.
Нархи: 8000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми» китобининг электрон нашри. Заиф ҳадис ва унга боғлиқ саволларга жавоб топишни истаган, мусталаҳул ҳадис фани ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлган толиби илмлар бу китобдан шайхимиз, устозимиз, аллома Муҳаммад Аввомадан мазкур саволларига қониқарли ва далиллар билан асосланган жавобларни оладилар. Таъкидлаб айтамизки, бу китоб толиби илмларга мўлжалланган бўлиб, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа шаръий фанлар билан таниш бўлмаганлар ундаги маълумотларни тушунишда бироз мушкуллик сезишлари мумкин. Китобдаги баъзи ўринларда муаллиф ишлатган истилоҳларга таъриф ва изоҳлар берилди ва бу изоҳлар биздан эканини билдириш учун охирига қавс ичида «Н» ҳарфи ёзиб қўйилди. Бу белгидан холи бўлган таълиқдаги барча гаплар муаллифникидир.Китобнинг мундарижаси
- Муқаддима
- Заиф ҳадисга амал қилишнинг ҳукми
- Биринчи боб
- Заиф ҳадис – назарий жиҳатдан
- Биринчи мавзу
- Заиф ҳадис ва унинг турлари
- Иккинчи мавзу
- Заиф ҳадисга амал қилиш дуруст экани ҳақидаги гаплар 32
- Иккинчи боб
- Заиф ҳадис татбиқий жиҳатдан
- Биринчи мавзу
- Заиф ҳадис ва имомларнинг татбиқи
- Иккинчи мавзу
- Амал қилинадиган заиф ҳадис ва амал қилинадиган ўринлар
- Учинчи боб
- «Заиф ҳадисга мутлақо амал қилинмайди» деган даъво асоссиз
- Биринчи мавзу
- Заиф ҳадисга амал қилишни мутлақо рад этганлар ва уларнинг қарашлари
- Иккинчи мавзу
- Заиф ҳадисга амал қилмаганлик нисбати берилганларнинг исмлари ва бу нисбатнинг хато экани
- Тўртинчи боб
- Заиф ҳадисга алоқадор бошқа масалалар баёни
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати