• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Зикр аҳлидан сўранг. 1-қисм

  • Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2011 й.
  • Ҳажми: 345 бет.
  • ISBN: 978-9943-00-799-4
Нархи: 9000 Cўм

Қисқача тавсифи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 1-қисми электрон нашри. Валий ва Ҳамийд Зотга беҳад, беадад шукурлар бўлсинки, бугунги кунда «Зикр аҳлидан сўранг» ойномасининг 100-сони ҳам китобхонлар қўлига етиб борди. Шу вақтгача бир ярим мингга яқин турли саволларга имкон қадар жавоб бериб келдик. Аммо китобчамизнинг ҳажми чекланган бўлганлиги сабабли, ҳамма саволларга ҳам батафсил жавоб беришнинг имкони бўлмай, кўпгина саволларнинг жавоби қисқароқ бўлиб қолганлиги ҳам сир эмас. Ушбу савол-жавоблар каттароқ китобда жамланишини сўраган китобхонларимизнинг талаб ва истакларни ҳисобга олган ҳолда «Зикр аҳлидан сўранг» ойномамизни йирикроқ тўплам сифатида қайта нашр этишга киришдик. Бунда, албатта, аввалги китобчаларимиздан фарқли бир қанча жиҳатлар бўлишини ҳам мулоҳаза қилдик. Масалан, аввалги китобчалар ён чўнтакда олиб юришга мўлжалланганлиги сабабли, оят ва ҳадисларнинг арабий матнини илова қилмаган эдик. Эндиги тўпламимизда эса оят ва ҳадисларнинг матнини тўлиқ келтириб, уларнинг шарҳига ҳам етарлича ўрин ажратилди. Аввалги китобчалар долзарб саволларга тезкор жавоблар тарзида бўлганлиги учун, уларни маълум бобларга саралашнинг имкони йўқ эди. Мазкур тўпламда эса саволларни фиқҳий масалалар бўйича турли бобларга ажратиб, умумлаштириб бердик. Албатта, бунда бир масала бўйича саволларнинг такрорланиб келишининг олдини олиш ҳам мумкин бўлди. Қолаверса, китобхонларнинг ўзларини қизиқтирган мавзуларни топишлари ҳам осонлашди. Китобхонлардан келган саволларни иложи борича таҳрир қилмасдан ҳавола этиш фикримиз аввалги китобчаларимизда умумий ҳолатни англаб олишимизга ёрдам берган эди. Маълум бўлишича, кўпгина китобхонларимизнинг диний, дунёвий ва ҳаттоки имловий саводлари ҳам ҳавас қиларли даражада эмас экан. Баъзан савол матнидан аниқ бир маънони англаб олиш қийин бўлган ҳолатлар ҳам учраб қоларди. Бошловчи намозхон ҳам билиши шарт бўлган жўнгина саволларни қайта-қайта сўрайвериш оддий ҳолга айланиб қолди. Баъзан эса, ғаразли мақсадларда берилган саволлар ҳам келиб турарди. Ушбу савол-жавобларнинг иложи борича давомий, барча учун хайрли ва фойдали ҳамда холис бўлишини кўзлаб, эндиги тўпламимизда саволларимизни маъно ва имло нуқтаи назаридан иложи борича яхшилаб таҳрир этишга ҳаракат қилдик. Бунда ушбу саволлар орқали ҳам китобхонларимизнинг умумий саводларини оширишни, хусусан, савол бериш одобини ўргатишни бош мақсад қилиб белгиладик. Турли сабабларга кўра аввалги китобчаларимизда қисқароқ жавоб берилган саволларга мазкур тўпламда кенгроқ, иложи борича батафсил жавоб беришга ҳаракат қилдик. Айни пайтда, маълум бир мавзудаги такрорий саволларни умумлаштириб, ўша мавзуга оид асосий далил-ҳужжатларни келтирган ҳолда, атрофлича жавоб беришни маъқул кўрдик. Ушбу мавзу бўйича берилиши мумкин бўлган яна бошқа саволларни ҳисобга олиб, баъзи жавобларга анчагина кенг ўрин ажратдик. Китобхонлар орасида турли тушунмовчиликлар ва ихтилофлар чиқмаслиги учун яна бир бор таъкидлаб айтамизки, ушбу тўпламдаги саволларга биз ўз фикримиздан келиб чиқиб эмас, балки шаръий масдарларга суянган ҳолда жавоб бериб, аниқ бир масала юзасидан шариатнинг ҳукмини илмимиз етган даражада баён этдик. Шу маънода аввалги китобчаларимиздаги баъзи савол-жавобларни қисқартириб, баъзиларини тўлатишга ва яна баъзиларига бир оз аниқлик киритишга ҳам тўғри келди. Шунинг учун, ушбу тўплам асосий манба деб қаралиши лозимлигини алоҳида таъкидлаймиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 16 ноябрдаги 03-07/8795-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Иккинчи нашр муқаддимаси
  • Биринчи нашр муқаддимаси
  • Фатво
  • Фатво – жавобгарлик
  • Илмсиз фатво бериш оқибати
  • Фатво кимдан сўралади?
  • Фатво сўраш одоблари
  • Диёримиздаги аҳвол
  • Янги режа
  • Ақоид китоби
  • Ислом, иймон, ғайб олами (метафизика) ҳамда қазо-қадар
  • «Доббатул арз» ҳақида
  • Шайтон ҳақида
  • Ҳорут ва морут ҳақида
  • Қиёмат ҳақлигига ақлий далил
  • Дўзахда абадий қолиш масаласи
  • Ўзга сайёраликлар
  • «Ал-мийсоқ» ҳақида
  • Жисмоний камчилик бўлса
  • Бошқа ақийдавий масалалар
  • Инсонни яратишдан мақсад
  • Даъват етмаган кишилар ҳақида
  • Қуръон ва тафсир хусусида
  • Қуръон ўргатишга пул олиш мумкинми?
  • Қуръон ёдлаш
  • Қуръони Карим оятлари сони ҳақидаги ихтилофлар
  • Зикр ва тасбеҳ
  • Истиьфорнинг фойдалари
  • Тасбеҳ ҳақида
  • Фирқалар ва миллатлар
  • Аҳли китоблар ҳақида
  • Кофирлик ва муртадлик
  • Ибн сино ва Fаззолий
  • Туморлар ва сеҳр
  • Тумор ҳақида
  • Ибодат китоби
  • Тоҳарат ва поклик
  • Тишга пломба қўйиш
  • Ҳаром ва нажас
  • Таяммум ҳақида
  • Кўзи ожизнинг таяммуми
  • Масҳ тортиш ҳақида
  • Этикка масҳ тортиш
  • Азон ва иқомат
  • Намоз боби
  • Фарз ва суннат намозлари ораси қандай бўлади?
  • Қибла ҳақида
  • Саждадаги дуо
  • Намозхон олдидан ўтиш
  • Қазо бўлган ибодатлар ҳақида
  • Қазо намозларни ўқиш ҳақида
  • Эгила олмайдиган кишининг намози
  • Намозхон спиртли атирни сепиши ҳақида
  • Витр намозининг вақти
  • Жамоат намози
  • Имомнинг тоҳарати кетса
  • Имомлик ҳақида
  • Турли хоналарда иқтидо қилиш
  • Намозни қаср қилиб ўқиш
  • Ватани аслий
  • Жумъа намози
  • Нафл намози
  • Асрнинг суннати ҳақида
  • Ишроқ намози ҳақида
  • Таҳийятул масжид
  • Нафл намоз вақтлари
  • Масжидлар боби
  • Жаноза ва маййит боби
  • Вафот этган одамга гувоҳлик
  • Садақанинг савоби етишига далил
  • Жаноза намозида бошини кўтариш
  • Арвоҳга шам ёқиш
  • Қабристон ва мақбаралар
  • Қабр устида тиловат ҳақида
  • Қабрлар зиёрати ҳақида
  • Закот боби
  • Закотни яқин қариндошга бериш ҳақида
  • Отнинг закоти ҳақида
  • Садақа хусусида
  • Бошқа диндаги одамга эҳсон
  • Қасам ва назрлар
  • Рўза
  • Жумъа куни рўза тутиш
  • Ҳаж – умра
  • Дуо ва дам хусусида
  • Мушкул кушод
  • Муомала китоби
  • Олди-сотди
  • Музораба ҳақида
  • Банк ва рибовий моллар
  • Иш ва ишчилар
  • Қарз олди-бердиси
  • Қарзни нотўғри ишлатиш
  • Эгаси ғойиб ҳақ тўғрисида
  • Қарз беришда пул қадри тушишини ҳисобга олиш
  • Ҳадя ва ҳиба
  • Мулк ва эгалик
  • Муаллифлик ҳуқуқи тўьрисида
  • Оила ва турмуш
  • Никоҳ боби
  • Қариндошлар орасида никоҳ мумкинми?
  • Никоҳсиз турмуш ҳақида
  • Эмизиш
  • Бошқа болани эмизиш
  • Талоқ
  • Узоқ айрилиқ ила талоқ тушадими?
  • Ҳулуъ ҳақида
  • Аёлнинг ҳам ажраш ҳаққи бор
  • Идда ҳақида
  • Насаб ва фарзанд боқиб олиш
  • Зинодан туғилган бола ва сунъий урчитиш
  • Васиятлар боби
  • Таъқиқ  ва рухсатлар  китоби
  • Таомлар
  • «Е» моддаси ҳақида
  • «Fизо ва даводаги ҳаром қилинган ва нажас бўлган моддалар ҳақидаги қарор»
  • Сўйишлар боби
  • Либослар
  • Нега ипак эркакка ҳаром
  • Маъсият
  • Гуноҳни бўйнига олиш
  • Исм қўйиш
  • Исм ва лақаб ҳақида
  • Исм ўзгартириш ҳақида
  • Ҳайвонга меҳр боби
  • Зараркунанда жонзотларни ўлдирса бўладими?
  • Аёлларга оид ҳукмлар
  • Аёлнинг овози авратми?
  • Маҳрам ҳақида
  • Ўйинлар ва қимор
  • Ит уриштириш
  • Расм ва тасвир
  • Расулуллоҳнинг суратлари борми?
  • Ёзувчилик ва адабиёт
  • Умар Хайём рубоийлари
  • Китоблар ҳақида
  • Ижтимоий алоқалар
  • Учрашувга кеч қолиш ҳақида
  • Салом бериш ҳақида
  • Туш таъбири ҳақида
  • Тиб китоби
  • Даволаш
  • Оғир бемордан тиббий жиҳозни узиш ҳақида
  • Ҳомила ва аборт
  • Ҳомилани олдириш ҳақида
  • Ҳомиладорликнинг олдини олиш
  • Туғуруқхонадаги ишлар
  • Ахлоқ китоби
  • Салом бериш ҳақида
  • Келин салом ҳақида
  • Севги ҳақида
  • Тасаввуф ҳақида
  • Аллоҳга таваккал қилиш
  • Яхшилик ва силаи раҳм
  • Ота-она ҳақлари
  • Турли мавзуълардаги саволлар
  • Ҳидоят аллоҳнинг ихтиёридадир
  • Сулҳ ҳақида
  • Абдуллоҳ ибн Убай ҳақида
  • Дорул аҳд
  • Дўстлашиш ҳақида
  • Ёмоннинг касофати
  • Шайтон васвасаси
  • Шайтон инсоннинг хаёлидан кечган нарсаларни биладими?
  • Тепки ҳақида
  • Ҳашаротларни ўлдирса, бўладими?
  • Иймонни мустаҳкамлаш масаласи
  • Китоб маълумотлари