Китоб: Муҳаддислар ва ҳанафий фуқаҳолар наздида ҳадис илмлари
- Муаллиф: Муҳаммадраҳим Абдуқодиров
- Тури: Электрон китоб
- Нашр санаси: 2022 й.
- Ҳажми: 264 бет.
Нархи: 6000 Cўм
Қисқача тавсифи
«Муҳаддислар ва ҳанафий фуқаҳолар наздида ҳадис илмлари» китобининг электрон нашри. Ушбу китоб Абдулмажид Жузажоний томонидан ҳадис илмлари йўналишида ёзилган «Ҳанафий уламолар манҳажига кўра набавий ҳадис илмларидаги қоидалар» номли китобнинг ўзбекча таржимасидир. Мазкур китоб исломий таълим муассасаларининг юқори курс талабалари учун ниҳоятда манфаатли ҳисобланади ва ҳадисга оид батафсил баҳсларни ўз ичига олади. Бу китоб илмий марказларда, айниқса набавий ҳадис билан шуғулланадиган марказларда жуда катта ҳурматга эришган бўлиб, унинг аҳамияти бир неча исломий мадрасаларнинг мураббийлари уни дарслик сифатида ўқув дастурларига киритганликларида ҳам кўринади. Китоб исломий таълим муассасаларининг талабалари ҳамда ҳадис илмига қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.Китобнинг мундарижаси
- Сўзбоши
- Тақриз
- Китоб ҳақида сўз
- Таржимондан
- Биринчи боб. Хабарларнинг тақсими
- Ҳанафийларнинг наздида хабарларнинг тақсими
- Биринчи мавзу. Мутавотир хабар
- Иккинчи мавзу. Машҳур хабар
- Учинчи мавзу. Оҳод хабарлар
- Тўртинчи ва бешинчи мавзу. Муҳаддислар наздида
- хабарларнинг тақсимланиши
- Иккинчи боб. Қабул ва рад қилиш жиҳатидан оҳод хабарнинг қисмлари
- Саҳиҳ, ҳасан, заиф
- Биринчи мавзу. Саҳиҳ ҳадис
- Иккинчи мавзу. Ҳасан лизотиҳи
- Учинчи мавзу. Заиф ҳадис
- Учинчи боб
- Биринчи мавзу. Муснад
- Иккинчи мавзу. Муттасил
- Учинчи мавзу. Сиқа ровийнинг ривоятдаги қўшимчасининг ҳукми
- Тўртинчи мавзу. «Эътибор», «мутобеъ» ва «шоҳид»
- Иккинчи фасл. Матн баҳслари: санаднинг бошланиши эътиборидан ҳадисни ўрганиш
- Биринчи мавзу. Марфуъ
- Иккинчи ва учинчи мавзулар. Мавқуф ва мақтуъ
- Муҳокама учун савол ва топшириқлар
- Тўртинчи боб. Оҳод хабар ровийсига тааллуқли шартлар
- Биринчи мавзу. Ислом
- Иккинчи мавзу. Ақл
- Учинчи мавзу. Зобт
- Тўртинчи мавзу. Адолат
- Бешинчи боб. Ровийдаги нуқсон ва қусур туфайли юз берадиган инқитоънинг қисмлари
- Биринчи мавзу. Мастур ровийнинг хабари ва бу ровийнинг ҳолати мажҳулдир
- Иккинчи мавзу. Фосиқнинг хабари
- Учинчи мавзу. Ёш бола, ақли заиф, ғофил ва бепарво кишиларнинг хабари
- Тўртинчи мавзу. Ҳавойи нафс соҳиби бўлган бидъатчи кишининг хабари
- Олтинчи боб. Хабар ва қиёснинг ўзаро тескари келиши
- Биринчи мавзу. Хабарнинг қиёсга қарама-қарши келиши борасида ҳанафий уламолар тутган мазҳабнинг баёни
- Иккинчи мавзу. Имом Абу Ҳанифанинг «хабар қиёсдан устун қўйилади», деган гаплари ва у зотнинг талабаларининг бу борадаги сўзлари
- Учинчи мавзу. Абу Ҳанифанинг қиёснинг хабардан устун қўйилишини рад этганлари тўғрисидаги гаплари
- Еттинчи боб. Зоҳирий инқитоъ (санаддаги узилиш) ва «мурсал хабар»
- Биринчи мавзу. Мурсал ҳадис
- Иккинчи мазву. Тадлис
- Муҳаддисларнинг наздида инқитоъ (санаддаги узилиш)
- Саккизинчи боб. Ботиний инқитоъ
- Биринчи мавзу. Хабарнинг Қуръонга хилоф келиши ва хабарни Қуръонга солиштириш
- Иккинчи мавзу. Оҳод ҳадисни машҳур суннатга солиштириб кўриш
- Учинчи мавзу. Ҳадисни умумий қоидаларга солиштириш
- Тўртинчи мавзу. Ҳадисни ижмоъга солиштириш
- Бешинчи мавзу. Ҳадисни ақл тарозисида тортиб кўриш
- Еттинчи мавзу. Ҳадисни салаф уламолардан мерос бўлиб келаётган амалга солиштириш
- Саккизинчи мавзу. Ровийнинг ўз ривоятига хилоф қилиши
- Тўққизинчи мавзу. Ҳадисга олим, имом саҳобаларнинг хилоф келмаслиги
- Ўнинчи мавзу. Саҳобаларнинг хабарни ҳужжат қилиб келтиришдан юз ўгирмасликлари
- Тўққизинчи боб. Саҳобалар розияллоҳу анҳум ва уларга тааллуқли масалалар
- Биринчи мавзу. «Саҳоба»нинг таърифи
- Иккинчи мавзу. Саҳобаларнинг адолати ва унинг маъноси
- Учинчи мавзу. Мужтаҳид саҳобаларнинг адади
- Тўртинчи мавзу. Саҳобийнинг қавли ҳужжат экани
- Бешинчи мавзу. Ровий ўзининг кўп маъноли ривоятини бирор маънога йўйиши
- Олтинчи мавзу. Саҳобий хабарнинг зоҳирий маъносини бошқа маънога буриши
- Ўнинчи боб. Икки далил ўзаро зид келганда амал қилинадиган қоидалар
- Биринчи мавзу. Таоруз – далилларнинг бир-бирига ўзаро зид келиши
- Иккинчи мавзу. Насх
- Учинчи мавзу. Таржиҳ
- Биринчи қисм. Санад жиҳатидан таржиҳ қилиш йўллари
- Иккинчи қисм матн жиҳатидан таржиҳ сабаблари
- Учинчи қисм. Ташқи далил билан таржиҳ қилиш усуллари
- Учунчи мавзу. Жамлаш
- Хотима
- Ҳадисни адо қилиш (ривоят қилиш) йўллари
- Биринчи мавзу. Ҳадисни маънан ривоят қилиш
- Иккинчи мавзу. Ҳадисни ихтисор қилиш, яъни қисқартириб ривоят қилиш
- Учинчи мавзу. Ҳадиснинг ғариб (маъносини англаш қийин бўлган) лафзлари